Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигини бошқа бировга топширди

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигини бошқа бировга топширди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 13 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга яроқсизлиги туфайли Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажара олмайди. Бу ҳақда "Qalampir" хабар бермоқда.

Қодировнинг вақтинча истеъфосини ўзида акс эттирган фармойиш 13 январь, душанба куни имзоланган. 

"Чеченистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлигим боис, 2020 йилнинг 13 январь кунидан Чеченистон Республикаси раҳбарлигини бажаришни Чеченистон Республикаси Ҳукумат раҳбари Хучиев Муслим Магомедовичга юклайман",  дейилади Чеченистон раҳбари ва ҳукумати сайтида эълон қилинган ҳужжатда.

Кеча Россия Федерациясида бошқарув тизимида ҳам ўзгаришлар кузатилиб, Медведев истеъфога чиққан эди.  Президент Путин  Федерал Солиқ Хизмати раҳбари Михаил Мишустинга Бош вазир лавозимини таклиф қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!