Рамазон ойида бозорларда нарх-наво ошдими?

Рамазон ойида бозорларда нарх-наво ошдими?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 12 май ҳолатига республика бозорларидаги нарх-навони эълон қилди. Бу ҳақда uz24.uz ёзмоқда.

Мол гўшти 28 000 сўмдан 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозорида қайд этилган 32 000 42 000 сўм.

Қўй гўшти 28 000 сўмдан 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28 000 дан 33 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти 13 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида, ҳамда Намангандаги Сардоба деҳқон бозорида қайд этилди 13 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди 14 000 20 000 сўм.

Гуруч 4 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозорида қайд этилган 4 000 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги Чорсу деҳқон бозорида кузатилган 5 000 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи 7 200 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда Миробод деҳқон бозорида қайд этилган 12 500 сўмгача.

Ун 1 500 сўмдан 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги Фарҳод бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги Миробод , Фарҳод ва Қўйлиқ деҳқон бозорларида қайд этилди 1 750 3 000 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Миробод деҳқон бозорида қайд этилди 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди 4 000 сўмгача.

Шакар 4 300 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди 4 300 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида, Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида, ҳамда Тошкентдаги Чорсу деҳқон бозорида қайд этилди 4 900 5 500 сўм.

Тухум 350 сўмдан 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка 1 200 сўмдан 4 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги Фарҳод , Юнусобод ва Қўйлиқ деҳқон бозорларида қайд этилди 1 200 сўмдан 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги Чорсу деҳқон бозорида кузатилди 2 500 4 500 сўмгача.

Помидор 5 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Тошкентдаги Миробод , Фарҳод ва Қўйлиқ деҳқон бозорларида кузатилди 5 000 сўмдан 11 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги Чорсу деҳқон бозори, Хоразмда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Андижонда Янги шаҳар бозорида қайд этилди 13 000 15 000 сўмгача.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!