Рамазон муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайтирилди

Рамазон муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайтирилди

Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров Инстаграмдаги саҳифаси орқали Рамазон муносабати билан бозорларда озиқ-овқат нархлари пасайтирилишини маълум қилди.

Нархларни пасайтириш учун Рамазон давомида тадбиркорлардан ижара ҳақи ундирилмай турилади. Агар тадбиркорлардан кимдир жорий ой учун ижара ҳақини тўлаган бўлса, пули тўлиқ қайтариб берилади.

Юнус-Бек Евкуров бу борада мамлакатдаги барча бозорлар директорларига кўрсатма берилганини билдирди. Унинг айтишича, бозорлардаги нархлар мониторинг қилиб борилади, айниқса, байрам арафасида нархларнинг асоссиз кўтарилмаслиги текширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!