Рамазон арафасида: озиқ-овқат нархлари 10 фоизга ошди

Рамазон арафасида: озиқ-овқат нархлари 10 фоизга ошди

Рамазонга саноқли кунлар қолганида Тожикистон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача 10 фоизга кўтарилгани кузатилмоқда.

Asia-Plus нашрининг хабар беришича, пойтахт Душанбе бозорларида бир кило гўштнинг нархи 40 сомонидан 45 сомонига ($4,2 дан $4,7 га) чиққан. Бир қоп уннинг нархи эса 200 сомони ($21) бўлган, ваҳоланки, бир неча кун аввал 180 сомони ($19) эди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ҳам ошган. Масалан, 3 сомонидан сотилаётган бодринг 4 сомонига чиққан. Сотувчилар буни об-ҳавонинг ноқулай келиши билан изоҳламоқда. Шунингдек, карам, пиёз, сабзи ва помидорнинг нархи ҳам ошган.

Ўтган йили Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тадбиркорларни Рамазонда нархларни сунъий равишда оширмасликка чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!