Рамазон арафасида бозорларда нарх-наво қай даражада ўзгарди?

Рамазон арафасида бозорларда нарх-наво қай даражада ўзгарди?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 5 май ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозорида қайд этилган 32 000 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Фарҳод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

13 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида, ҳамда Намангандаги Сардоба деҳқон бозорида қайд этилди 13 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди 14 000 20 000 сўм.

Гуруч

4 000 сўмдан 16 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозорида қайд этилган 4 000 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги Чорсу деҳқон бозорида кузатилган 5 500 16 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7 200 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда Миробод деҳқон бозорида қайд этилган 12 500 сўмгача.

Ун

1 500 сўмдан 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги Фарҳод бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди 1 500 2 000 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Миробод деҳқон бозорида қайд этилди 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди 4 300 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида, Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди 4 900 5 500 сўм.

Тухум

350 сўмдан 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан 4 500 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги Чорсу , Фарҳод , Юнусобод ва Қўйлиқ деҳқон бозорларида қайд этилди 1 200 сўмдан 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Бухородаги марказий деҳқон бозорида кузатилди 3 000 4 500 сўмгача.

Помидор

5 000 сўмдан 17 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Ерқўрғон деҳқон бозори, Тошкентдаги Фарҳод ва Қўйлиқ деҳқон бозорида кузатилди 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида қайд этилди 10 000 17 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 000 сўмдан 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги Сардоба деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Хоразмнинг Урганч шаҳри, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида ва Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорида қайд этилди 800 3 500 сўм.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!