Раҳмон Афғонистондаги нотинчликдан хавотирда. У энди Тоқаев билан қўнғироқлашди

Раҳмон Афғонистондаги нотинчликдан хавотирда. У энди Тоқаев билан қўнғироқлашди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарлари Тоқаевнинг яқинда Тожикистонга расмий ташрифи натижалари тўғрисида фикр алмашдилар ва Душанбе музокаралари чоғида эришилган келишувларни юқори баҳоладилар. Шу нуқтаи назардан, Раҳмон ушбу келишувларни изчил амалга ошириш икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Президентлар қўшни Aфғонистондаги мавжуд ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳам батафсил муҳокама қилдилар. Aфғонистонлараро музокаралар жараёнини амалий бошлашга ҳар томонлама ёрдам беришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар ушбу мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий минтақаларидаги вазият кескинлашувидан хавотир билдирдилар, бу эса кескинликнинг кучайишига олиб келади ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги умумий вазиятга салбий таъсир қилади.

Шу муносабат билан икки мамлакатнинг тегишли хизматлари ва ихтисослашган бўлимлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама асосда яқин мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!