"Раҳбарим ё ўз ҳисобингдан таътилга чиқ, ёки ишдан бўша, деяпти. Нима қилай?"

"Раҳбарим ё ўз ҳисобингдан таътилга чиқ, ёки ишдан бўша, деяпти. Нима қилай?"

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Агар иш берувчи масофавий иш режимига ўтказмаса, нима қилиш керак? Агар биз хоҳламасак ўзимизнинг маблағимиздан таътилга чиқишни ёки ишдан бўшашни таклиф қилишмоқда.

Шу билан бирга, иш берувчининг айтишича, агар сиз уйдан туриб ишласангиз у ҳам бепул бўлади. Карантин қачон тугаши маълум эмас.  Ҳар бир инсоннинг кекса қариндошлари, болалари бор.  

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорига кўра, идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чораларини кўриши белгиланган.

Бу ҳолатда Низомда ҳам аниқ белгилаб берилган ташкилотлар асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ва максимал даражада масофадан шу иккита терминга ҳам алоҳида аҳамият қаратиш зарур.

Ҳар бир корхона ва ташкилотнинг иш хусусияти турлича бўлганлиги сабабли ҳар бир ҳолат меҳнат таътили, ўз ҳисобидан таътил ёки масофавий ишлар иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида бўлиши лозим.

❗️Шунингдек, масофадан ишласангиз ҳам бепул бўлади деган масала нотўғри. “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомда масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

❗️Қолаверса, мазкур ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!