Рағбат мустақил ҳаёт сари ишончли қадам демакдир

Рағбат мустақил ҳаёт сари ишончли қадам демакдир

Жиззах вилояти умумтаълим мактабларининг 11-синфларини жорий ўқув йилида 12 минг 591 нафар ўқувчи битирди. Улардан 82 нафари мактабни олтин ва 82 нафари кумуш медаллар билан тугаллади.

 

Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида мактабни аъло баҳолар билан битирган ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Тақдирлаш маросимида ҳокимлик, халқ таълими идоралари раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар иштирок этди.

 

– Давлатимиз томонидан ёшлар тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликдан биз ота-оналар беҳад хурсандмиз, – дейди Пахтакор туманида яшовчи Дилрабо Мустанова. – Ўғлим Отабек туманимиздаги 13-умумтаълим мактабининг 11-синфини аъло баҳоларга битириб, олтин медалга сазовор бўлди. Аъло ўқигани учун мукофотлангани унинг Ватан ва халқ олдидаги масъулиятини янада оширади. Унинг олий ўқув юртига кириб, Ватанимиз учун астойдил хизмат қиладиган мутахассис бўлиб етишишига ишонаман.

 

Тадбирда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчиларга вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!