Радиобошловчи Эквадорнинг янги вице-президенти бўлди

Радиобошловчи Эквадорнинг янги вице-президенти бўлди

Гуаякиллик радиобошловчи ва иқтисодчи Oттo Соннехолснер Эквадор вице-президентлигига тайинланди. Шу ҳақдаги қарор мамлакат Миллий ассамблеяси (бир палатали парламент) мажлисида қабул қилинган, деб ёзади «ТАСС».

Эквадор қонунчилигига кўра, вице-президент лавозими қайсидир сабаб билан бўш қолса, мамлакат раҳбари 15 кун давомида 3 та номзод рўйхатини шакллантириб, парламентга юбориши лозим.

Oттo Соннехолснер 94 та овоз олиб, мамлакатнинг конституциявий вице-президенти этиб тайинланган ва шу заҳоти ўз вазифасига киришган. У 2021 йилгача вице-президентлик лавозимида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг бошида Эквадор Президенти Ленин Морено Мария Aлeксaндра Викуняни мамлакат вице-президентлиги лавозимидан озод қилган эди. Айни вақтда Эквадор прокуратураси собиқ вице-президентга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатларини бошлаган. Мария Aлeксaндра Викуня коррупцияда гумон қилинмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!