Радар ўрнатиш жойлари сотувидан бюджетга қанча пул тушди

Радар ўрнатиш жойлари сотувидан бюджетга қанча пул тушди

Ўзбекистон Молия вазирлиги давлат бюджетига аукцион асосида радар ва камералар ўрнатиш жойларини сотишдан тушаётган пул маблағлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Молия вазирлигининг жавоби Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев томонидан эълон қилинди.

Ўтказилган статистикага кўра, 7 сентябрь ҳолатида электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган 11 та тадбиркорлик субъектларидан жами 86,7 млрд сўм миқдоридаги маблағлар бюджетга келиб тушган.

Жорий йил март ойидан буён тадбиркорлар йўл ҳаракат қоидалари бузилишини фото ва видео қайд этиш учун йўл камералари ва радарларни ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Жойлар аукцион орқали қўлга киритилади — ғолиб ўрнатиш жойини кейинчалик бошқа тадбиркорларга сотиш ҳуқуқи билан чекланмаган муддатга сотиб олади.

2021−2022 йилларда мамлакатда тадбиркорларни жалб қилиш орқали 3356 та видеокамера ва 763 та радар ўрнатиш кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!