Р еспубликада биринчи бўлиб сурхондарёлик пахтакорлар пахта топшириш режасини бажарди

Р еспубликада биринчи бўлиб сурхондарёлик пахтакорлар пахта топшириш режасини бажарди

Сурхондарёлик пахтакорлар республикада биринчи бўлиб 2021 йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажарди. Фермер хўжаликлари томонидан 246 минг 350 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилиб, белгиланган режа 100,1 фоизга уддаланди.

Қайд этилишича, вилоятда 2021 йилги мавсумда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун 2344 та терим отрядида 164 минг нафардан ортиқ теримчи, 1022 та трактор ва 2028 та тиркама фаолият кўрсатган. Шунингдек, вилоятнинг 13 та туманида 10 та пахта-тўқимачилик кластери ҳам бу борада ўзига юклатилган вазифани бажарган.

«2021 йилда белгиланган режани 107 фоизга бажариб, 56 минг тонна пахта ҳосилини олдик. Бу режага нисбатан 4 минг тоннага кўп, ҳосилдорлик эса 37,4 центнерга етказилди. Илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи, интенсив агротехнологияларнинг кенг жорий этилиши юқори ҳосилдорликка эришиш учун асосий омил бўлди», — дейди Термиз Жайҳун Cлустер МЧЖ пахта кластери раҳбари Акбар Ҳусанов.

Қўшимча қилинишича, вилоятнинг Қумқўрғон тумани пахтакорлари — 29 минг 994 тонна, Шеробод — 26 минг 206 тонна, Музработ — 29 минг 943 тонна, Жарқўрғон — 26 минг 173 тонна, Олтинсой — 9 минг 490 тонна, Сариосиё тумани — 7 минг 146 тонна, Бандихон — 11 минг 368 тонна, Шўрчи — 20 минг 752 тонна, Термиз — 8 минг 4 тонна, Узун — 10 минг 192 тонна, Денов — 32 минг 140 тонна, Ангор — 16 минг 542 тонна, Қизириқ тумани 19 минг 495 тонна пахта топшириб, хирмонга муносиб ҳисса қўшган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!