Қўйлиқдаги 21-санчастга бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот берган қиз қидирилмоқда

A A A
Қўйлиқдаги 21-санчастга бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот берган қиз қидирилмоқда

Тошкент шаҳри Қўйлиқ туманидаги 21-санчастга бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот берган қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИБ Ташкилий бошқармаси «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Навбатчилик қисмининг 102 рақамига 30 сентябрь, чоршанба куни соат 18:11 да қўнғироқ бўлган. Телефонда ўзини Учтепа тумани 25-даҳа 5-уй 4-хонадонда яшовчи 1999 йилда туғилган Х.М. дея таништирган фуқаро танишлари 1974 йилда туғилган Ш.И. ва унинг турмуш ўртоғи Компасс савдо мажмуаси олдида ўзаро гаплашиб ўтирган вақтида 21-сонли санчаст тарафдан портловчи модда қўйиб қўйишганлиги ҳақида эшитганлиги ҳақида хабар берган.

Мазкур хабарга бўйича олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида қўнғироқ қилинган рақам эгаси Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Самарқанд дарвоза» савдо мажмусида сотувчи бўлиб ишловчи ходимга тегишли эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, рақам эгасининг олдига нотаниш қиз келиб, қўнғироқ қилиб олиш учун телефонини сўраган.

Суриштирув ишлари давомида қўнғироқ қилган қиз Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, «Машъал» МФЙ, Абай Мамт кўчаси, 59-уйда яшовчи, миллати қозоқ, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, вақтинча ишсиз, 1998 йилда туғилган И.А. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда А.И.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Фуқаро А.И.нинг видео тасма ёзувларидан олинган ҳозирги ташқи кўриниши: сочлари орқага йиғилган, ранги қора, эгнида кул ранг (кардиган) джемфер ва ичидан қора олдида расми бор футболка, хаво рангли жинси шим, оёғида қора макасима кийган.

Маълумот учун, А.И. муқаддам 2017 йилда Жиноят кодексининг 277-моддаси билан судланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!