«Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ ишчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

«Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ ишчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

15 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга 33 ёшли Азамат Х. Мурожаат қилди. У озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш ниятида “Қўйлиқ” бозорининг Ғани исмли ишчисига мурожаат қилган. Ғани унга жой ажратиб бериши эвазига 3.000 АҚШ доллари сўраб, олдиндан 300 АҚШ доллари тўлаши кераклигини айтган. Азамат 300 АҚШ долларини ўшандаёқ берган, пулнинг қолган қисмини эса 15 июнь куни беришига келишган. Аммо белгиланган кунда Ғани Азаматга фақат 1 июль кунидан иш бошлаши мумкинлигини айтган. Ушбу ҳаракат Азаматда шубҳа уйғотгач, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Азамат Х.нинг аризасига кўра Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлиши ходими томонидан текширув ўтказилди. “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассис 56 ёшли Ғани Г. Азаматдан пул олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини тан олди.

Мазкур факт асосида Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!