Қувурдан аёлнинг жасади топилди: уни 24 соат аввал ўлдириб кетишган

Қувурдан аёлнинг жасади топилди: уни 24 соат аввал ўлдириб кетишган

Москва яқинидаги қишлоқ қувуридан аёл кишининг жасади топилди. Ўлим баданга оғир шикаст етказиш натижасида юзага келгани маълум бўлди.

46 ёшли аёлни ўлдиришда гумон қилиниб, унинг 45 ёшли хонадоши ҳибсга олинган, дея хабар беради "Росбалт" Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Аёлнинг жасади 5 апрель куни Минино қишлоғида жойлашган хусусий уй яқинидаги қувурдан топилган. Жасад топилганида аёлнинг 24 соат олдин ўлгани маълум бўлди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бошга етказилган оғир жароҳат ўлимга сабаб бўлган.

Қўлга олинган шахс сўроқ пайтида жанжал оқибатида аёлни ўлдирганлигини тан олган. Яқин кунларда унга айблов эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!