Қувайтлик журналист Алжир гўзалини танасининг ранги сабаб ҳақорат қилди

Қувайтлик журналист Алжир гўзалини танасининг ранги сабаб ҳақорат қилди

Қувайтлик журналист қиз Алжирдаги гўзаллик танлови ғолибасини танасининг ранги қора бўлгани учун ҳақорат қилди. Аммо, пардозчилар ёрқин рангли тери ранглари аллақачон урфдан қолганини айтишмоқда.

Мавритания шимолида дунёга келган Ҳадича Бир Ҳамм Мисс Алжир унвонига сазовор бўлганидан сўнг, кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тўқ рангли тери рангига эга бу қизнинг ғалабасидан норози бўлишди. Қувайтлик журналист қиз Фажр ал-Саид эса қизга очиқчасига Сен маданий ёки халқаро танловда қатнашмаяпсан, сен гўзаллик танловида иштирк этяпсан, тушуна олмадим, қандай қлиб улар сени ғолиб деб топишди? дея мурожаат қилган.

Шунингдек, журналист бу қизнинг ғалабасига Алжирда юзага келган сиёсий вазият сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам қистириб ўтди. Одамларга Алжирдаги сиёсий ҳолат ёқмаяпти ва улар Келинглар, Ҳадичани гўзаллик қироличасига айлантирамиз , деб ўйлашяпти, агар Мисс Алжирга кимдир қараса, дарҳол ғазабланишни бошлайди , деб ёзди ал-Саид. Унинг бу ҳақорати танлов ғолиби томонидан жавобсиз қолдирилди.

ria.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!