Қувайт амири Сабоҳ IV вафот этди

Қувайт амири Сабоҳ IV вафот этди

Қувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ ёки Сабоҳ IV АҚШда 91 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда “al-Arabiya” нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, амир Қўшма Штатларда июль ойи охиридан буён даволаниб келаётган бўлган.

Қувайтни 2006 йилдан бери бошқариб келган Сабоҳ IV бунгача бош вазир бўлиб ишлаган ва бир неча ўн йиллар давомида мамлакатнинг ташқи сиёсат бўлимини бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!