Қувасойдаги тўйхонада қинғир иш фош этилди

Қувасойдаги тўйхонада қинғир иш фош этилди

Aniq.uz сайти манбасининг хабар беришича, Қувасой шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида тадбиркор Б.М. ишбилармонлик ка қўл уриб, тўйхона биносидаги нонвойхона ва ўчоқларнинг ярмини беминнат фойдаланиш учун девор ортидан ноқонуний газ тармоғига уланиб олганлиги ҳолати фош этилди.

Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлими тезкор ходимлари Б.М. ўйлаганчалик анойи бўлиб чиқмадилар, яқинда ўтказилган кўрик давомида ҳуқуқбузарнинг қилмиши фош бўлди. У ўз қилмиши оқибатида Қувасой шаҳар газ таъминоти корхонаси манфаатларига 19 млн. 535 минг сўмлик моддий зарар етказган.

Суд ҳуқуқбузар Б.М. томонидан моддий зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олган ҳолда 1,0 млн. сўм маъмурий жарима жазоси тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!