Қувасой шаҳрида фуқарога “Spark” олиб беришини ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қувасой шаҳрида фуқарога “Spark”  олиб беришини ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қувасой шаҳар.Фуқаро И.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали “Spark” русумли автомашина олиб беришини айтиб, олдиндан 1.500 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ш.Ж содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!