Қувадаги бечора ногироннинг ўлими кимга керак? Олий суд маълумот берди

Қувадаги бечора ногироннинг ўлими кимга керак? Олий суд маълумот берди

Олий суд Effect.uz веб-сайти томонидан эълон қилинган “Қувадаги бечора ногироннинг ўлими кимга керак?” материал юзасидан маълумот берди.

Даъвогар - Қува туман ҳокимлиги жавобгар - М. Холматовага нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда Қува тумани, “Тошкент” МФЙ, Мурувват кўчаси, 28 уйда яшовчи фуқаро М. Холматова томонидан шу ҳудудда жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 300 кв. метр ер майдонида ўзбошимчалик билан бетон ғиштли тўсиқ девор қуриб олиниб, 300 кв. метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, туман қурилиш бўлими ходимлари томонидан ушбу қурилмаларни ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилган бўлса-да, жавобгар ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларини бузиш чораларини кўрмаганини билдириб, жавобгар М. Холматова томонидан Қува тумани, “Тошкент” МФЙ, Мурувват кўчасида жойлашган 300 кв. метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан буздиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 25 июндаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Фарғона туманлараро судининг 2020 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар М. Холматова томонидан Қува тумани, “Тошкент” МФЙ, Мурувват кўчаси ҳудудида жойлашган 300 кв. м ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган 39.9 п/м бетон ғиштли тўсиқ девор жавобгарнинг ҳисобидан буздириш белгиланган.

Суд қарорлари ҳозирда қонуний кучда.

М. Холматова суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят келтирган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 427-моддаси 1-қисмининг 4-6-бандларига кўра назорат тартибидаги шикоятда ишни биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси бўйича кўрган судлар ва улар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмуни, устидан шикоят қилинаётган (протест келтираётган) суд ҳужжати, суд ҳужжати назорат тартибида қайта кўрилиши учун асослар, бундай асослар мавжудлигидан далолат берувчи важлар кўрсатилиши керак.

Ушбу Кодексининг 428-моддаси 1-қисмида шикоятга шикоят қилинаётган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари илова қилинмаган ва давлат божи ва почта ҳаражати тўланмаган бўлса, назорат тартибидаги шикоят қайтарилиши белгилаб қўйилган.

Юқоридаги қонун талабларига кўра, М. Холматова ўз аризасига норозилик билдираётган суд ҳужжатларининг, яъни, апелляция инстанциясининг 2020 йил 25 июндаги ажрими ва 2020 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарори илова қилмаганлиги ҳамда тўланган давлат божи ва почта ҳаражати квитанциялари асли эмас, нусхалари илова қилганлиги сабабли шикояти қайтарилган.

Бу бўйича М. Холматовага 2020 йил 7 сентябрдаги 12-13396-20-рақамли жавоб хати юборилган бўлиб, унда мавжуд камчилик бартараф этилганидан сўнг ишда иштирок этган тарафнинг назорат тартибидаги шикояти билан Фуқаролик процессуал кодексининг 426 ва 427-моддалари асосида умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!