Қутқарувчилар Кабардино-Балкарияда 17 альпинистнинг жасадини топди
Кабардино-Балкариядаги Безенги дарасида кўчки содир бўлган жойда қидирув-қутқарув операцияси якунланди.
Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Эльбрус баландликдаги қидирув-қутқарув гуруҳи маълум қилди.
"Мураккаб қидирув-қутқарув операцияларининг еттинчи кунида Мизҳирги музлигидаги кўчки остидан барча 17 кишининг жасади топилди ва олиб чиқилди. Жасадлар Нальчик шаҳрига етказиб берилди", дейилади баёнотда.
Қидирув-қутқарув операцияларида турли минтақавий гуруҳлардан 71 нафар қутқарувчи, шунингдек, Безенги алп лагеридан инструкторлар, кўнгиллилар, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, авиация ва Россия Миллий гвардияси иштирок этгани таъкидланди.
Илгари 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни Кабардино-Балкариянинг Безенги дарасидаги Мизҳирги тоғидан йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган 33 нафар альпинистдан иборат гуруҳ устига кўчки тушди. Улардан олти нафари жароҳат олиб, касалÑ