Қўшнисининг юзига эшигини ёпган одам...

Қўшнисининг юзига эшигини ёпган одам...

111. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Бошимизга шундай замон ёки пайтлар келдики, бир одамнинг бир динори ёки дирҳами бўлса, ўшанга унинг мусулмон биродаридан кўра ҳақлироқ одам йўқ эди.

Бугунги кунга келиб, баъзиларимизга динор ва дирҳам мусулмон биродаридан афзалроқ бўлиб қолди. Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни кўпчилик қўшнисининг бўйнига осилиб олиб: «Роббим! Бу қўшним менинг юзимга эшигини ёпди ва яхшилигини ман қилди», дейди», деганларини эшитганман».

Шарҳ: Демак, қўшнининг юзига эшик ёпиш шариатимизда қораланган ишладан экан. Аксинча, муҳтож бўлган қўшнига ёрдам бериш, яхшилик қилиш лозим, акс ҳолда қўшни қиёматда ҳаққини даъво қилиши мумкин экан.

Ушбу ҳақиқатни ҳар биримиз яхши билиб олиб, атрофдагиларга тушунтиришимиз керак.

Мулоҳаза қилиб кўрсак, аввал гап ота-онани ҳурмат қилиш тўғрисида кетди.

Кейин фарзандларга меҳрибонлик, раҳм қилиш тўғрисида сўз юритилди.

Сўнг қавм-қариндошга оқибат қилиш ҳақидаги ҳадис ва ривоятлар шарҳ қилинди.

Энди эса қўни-қўшнилар, улар билан олиб бориладиган муносабатлар ҳақида cўз бормоқда.

Демак, Ислом таълимоти бутун инсониятни ўзаро яхши алоқада, яхши муомалада бўлишга чақирар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ўтган кунларни эслаб туриш яхши экани.

2. Аввалги мусулмонларда мол-дунёдан кўра биродарлар афзал кўрилгани.

3. Кейинчалик мол-дунё мусулмон биродардан афзалроқ бўлиб қолгани.

4. Бу дунёда қаровсиз қолган қўшни қиёмат куни ўз қўшнисининг бўйнига осилиб олиб даъво қилиши.

5. Қўшни ҳаққи қиёматда савол-жавоб қилинадиган ҳақлардан бири экани.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!