Қўшнисини тунаган ўғри

Қўшнисини тунаган ўғри

Бўйни меҳнатга ярамаётган 23 ёшли Наврўз Дониёров (исм шарифлар шартли) ўзгани мулкини қўлга киритиш мақсадида, жиноят содир этиш йўлига кириб, 2022 йил 11 март куни соат тахминан 15:30 ларда қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳридаги Мохи-хосса МФЙда жойлашган қўшниси Суманбар Арабованинг яшаш уйига уй девори орқали ошиб тушиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, С.Арабовага тегишли 12.500.000 тенг бир дона аёллар тилла занжирини клони билан биргаликда ва беш дона аёллар тилла узукларини яширин равишда талон-торож қилган.

"Микро кредитни ёпиш учун қўшнимни тунаганимдан афсусдаман"

Суд мажлисида судланувчи Наврўз Дониёров айбига тўлиқ иқрор бўлиб, дастлабки терговда берган кўрсатувини тасдиқлади.

Жабрланувчи С.Арабова унинг қўшним бўлади. Ўзим 2021 йил тахминан август ойларида “Туронбанк”дан 15.000.000 сўм миқдорида микро кредит олганлигим боис ҳар кун банк ходимлари кредитни тўлашим учун келавергач қўшнимни уйига ўғриликка кириш фикри пайдо бўлди. 2022 йил 11 март куни соат 15:30 ларда ушбу уйдаги барча оила аъзолар уйдан чиқиб кетганлигини билганимдан сўнг уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ушбу уйнинг деворидан ошиб, уй ҳовлисига кирдим. Меҳмонхонасидаги шкаф ичини титиб, у ерда 6 хил турдаги аёллар тилла тақинчоқлари, яъни 1 дона аёллар тилла занжири клони билан биргаликда ва 5 дона турли хилдаги аёллар тилла узукларини олиб, тилла тақинчоқларини сотиш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Корзинка-2” савдо мажмуасида жойлашан тилла тақинчоқлар сотувчи савдо дўконлари томонга бордим. Менга нотаниш бўлган эркак кишига сотиб юбордим. Ҳозирда етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб берганлигини, жабрланувчини унга нисбатан даъвоси йўқлигини, қилмишидан пушаймонлигини, қайтиб бундай ҳолат такрорланмайди... пулга мухтож бўлганлиги боис шу йўлга кириб қолдим...

Худди шу кўрсатувлари билан судда пушаймон ва иқрор бўлган судланувчи ортиқ гапиришга ботина олмади чоғи.

Суд мажлиси жараёнида жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини ҳам тингланди.

Суд муҳокамасидаги кўрсатувлар ва далилларни ҳуқуқий баҳолаш асослари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин.” деб, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.”

Мазкур Қарор 4-бандида “Қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шарт.” деб, 5-бандида “Судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак.” деб кўрсатилган.

Суд, судланувчи Наврўз Дониёровга жазо тури ва миқдорини белгилашда, шахсини, қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарарни қопланганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, ёшлигини инобатга олди.

Жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, судланувчи Наврўз Дониёровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Саиджон Бадриддинов,

жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!