Қўшнилар қозиси

Қўшнилар қозиси

Бир қишлоқ аҳли ҳар жума, жума намозидан кейин йиғилишга одатланишган эди. У мажлисда кимнинг кимда бир ҳақи бўлса “Қўшнилар қозиси” номи билан машҳур бўлган бир қози уларнинг орасида ҳукм қиларди.

Орадан жуда кўп вақтлар ўттики ҳеч ким бир шикоят билан бу қозига мурожаат қилмади. Бу қишлоқ аҳлининг ҳар бири ўз ҳақ-ҳуқуқларни билиб олишди. Бахт мана шу ҳақ-ҳуқуқларга риоя қилишликка боғлиқ эканлигини тушуниб етишди ва бу ҳолат то бошқа бир қишлоқдан бир одам кўчиб келгунга қадар давом этди.

У нотаниш кишининг устидан шикоятлар кўпайиб, қўшнилари унинг ҳаёт тарзидан норози бўла бошлашди.

У инсон эса нега одамлар ундан роҳатсиз бўлаётганини ва ундан тобора нафратланаётганларини ҳеч тушуна олмасди.

Кунларнинг бирида қози қишлоққа қайтди, қараса инсонлар янги келган мусофирдан қаттиқ ғазабда. Улар қозидан одатга тескари ўлароқ жумадан олдин маҳкама қилишини талаб қилишди.

Қози рози бўлди, мусофир ҳам келди, қишлоқ аҳли ҳам йиғилди.

Қози у одам устидан тушган шикоятларнинг кўплигидан ўзига-ўзи: “менимча бу мусофир одам ўлдирган, ўғирлик қилган ва инсонларнинг обрўсига путур етказган шекил, нима бўлганда ҳам ҳар икки томонни эшитмасдан туриб ҳукм чиқара олмайман” деди.

Биринчи шикоятчи чиқди: “Эй муҳтарам қози, бу қўшним менинг ҳақимга риоя қилмайди!”.

Мусофир даҳшатга тушди, у қачон қўшнисига зулм қилганини ёки ҳақини еганини эслолмасди…

Қози: “Нима қилди у?”
– Мен ундан бир оғир юкимни кўтариб юбориши учун ёрдам сўрасам, ғалати қараб уйига кириб кетди…

Қози: “Бу биринчиси, яна нима?”
Бошқа шикоятчи: “Мен ундан қарз сўрагандим бермади?!”

Қози: “Яна борми шикоят? Сен (мусофирга қараб) буларни эслаб қолгин!”

Яна бир шикоятчи: “Бир ҳафта касал бўлдим, кўргани келмади, ўғлим муваффақият қозонди, хурсандчилигимга шерик бўлмади, отам ўлди, келиб таъзия билдирмади, мусибатимга шерик бўлмади, бирга кўмишга бормади…”

Қози: “Яна бошқа шикоятинг борми?”

– Бошқа айтадиган гапим йўқ, қилмаган ишига туҳмат қилишни хоҳламайман.

Қози: “Аллоҳ сендан рози бўлсин, инсонларга қилмаган ишлари билан туҳмат қилиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради”.

Қози мусофирга қараб: “Қўшнингни айтаётган гапи туғрими?”

Мусофир: “Эй муҳтарам қози тўғрику, локин ман унга зулм қилмадим, уни урмадим, унинг уйига изнисиз кирмадим, боғидаги биронта дарахтнинг шоҳини кесмадим, ундан қарз олмадимки уни тўламай чўзиб юрсам, қандай қилиб мен унинг ҳақига риоя қилмайман?!”

Қози: “Сенинг айтган гапларинг яхши, лекин қўшнига зулм қилмасликнинг ўзи етмайди ва бу уларга яхшилик қилиш деганини ҳам англатмайди. Баъзан улар ёрдамга ёки пулга муҳтож бўлишади, қачонки сен уларга ёрдам бермасанг ёки қарз беришдан бош тортсанг, уларга қийинчилик-тангчилик яратган бўласан. Сен шунга розимисан?!”

Мусофир: “Албатта йўқ…”.

Сўнгра қози бошқа бир шикоятчини шикоятини эшитиш учун чиқиб гапиришига изн берди.

Ёши анчага бориб қолган бир отахон чиқди:
– Эй муҳтарам қози, сиздан илтимос қиламан менга бу қўшнимнинг озорларидан қутилишимга ёрдам беринг, у эртаю-кеч менга озор беради, менинг ҳаётимни барбод қилди, фарзандларимни менга тескари қилиб қўйди, уйимдан баракани қочирди.

Мусофир одам отахоннинг гапидан ҳайратда қолди, у отахонни ҳафтада бир маротаба ё кўрарди ё кўрмасди, у отахоннинг ҳаётига аралашганини, фарзандлари билан гаплашганини эслолмасди ҳам.

Қози мусофирга қараб: “Шу гаплар тўғрими?” деб сўради.

Мусофир: “Эй муҳтарам қози, бу отахонинг гапларини умуман тушунмадим, қўлларида далиллари бор эканми?!”

Қози: “Отахон далилингиз борми?”

– Ҳа муҳтарам қози, бу одам мендан қуёш ва ҳавони тўсиб қўйди…
– Қани далилингиз?
– Қуёш ва ҳавонинг Роббиси ким?
– Ҳамма нарсани яратган Аллоҳ таолодир.
– Нега унда бу одам мендан буларни тўсиб қўяди?!
– Қандай қилиб…?
– У уйини баланд қилиб қуриб олган, мендан изнсиз деворларини ҳам баланд қилиб қурган. Менинг фақирона уйимдан қуёш нурини ва ёқимли шамолларни тўсиб қўйган.

Қози: “Эй отахон, яна нима шикоятингиз бор?”

Отахон кўзлари ёшга тўлиб: “У менга фақирлигимни ва муҳтож эканлигимни билдириб озор беради”.

– Қандай қилиб?
- У кабоб пиширади, пиширган кабобининг ҳиди ҳаммаёққа таралади, натижада бизнинг егимиз келади ва қўлимиздаги озгина овқатга сабр қиламиз. У ҳеч ҳам, биз ҳам унга ўхшаган одам эканимизни эсламайди. Бирон маротаба пиширган нарсасидан беришни ўйламайди.

Қозининг юзида ҳафагарчилик аломати кўринди, ўша ерда ҳозир бўлганлар таъсирланди ва ҳалиги мусофир эса отахонни гапидан ер ёрилмади, ерга кириб кетмади.

Ўша ердагиларнинг кўзлари мусофирга қаратилди, мусофирнинг юзлари эса ҳижолатдан қизариб кетганди.
Отахоннинг икки кўзи ёшга тўлган эди…

Қози мусофирга қараб: “Қўшни отахоннинг гаплари тўғрими?”

Мусофир паст овозда: “Ҳа тўғри, мен қилган ишимдан Аллоҳга истиғфор айтаман…”

Қози: “Сенинг устингда шариат белгилаб берган жуда кўп қўшни ҳақлари бор. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо қўшнига яхшилик қилишга буюрардилар...

Энди (яхшилик қилиш у ёқда турсин) қўшнининг ҳақларини бузаётган одам ҳақида нима дейсан…?!”

Қиссадан ҳисса ҳозирги замонамизда қўшнилар ҳаққи жуда кўп поймол этиляпти, қўлдан келганча ёмонлик қилиш, зулм қилиш, энг камида ғийбат қилиш ҳолатлари кўп учрайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг ёмонликларидан қўшнилари омонда бўлмаган кимса жаннатга кирмайди” деб марҳамат қилганлар... (Муслим ривояти)

Абдуллоҳ Камол саҳифасидан,

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!