Қўшма Штатлар Европага элита ҳаво-десант бўлинмасини юборишга қарор қилди

Қўшма Штатлар Европага элита ҳаво-десант бўлинмасини юборишга қарор қилди

Қўшма Штатлар "НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш" учун элита 101-ҳаво-десант дивизиясини Европа мамлакатларига жойлаштиришга қарор қилди.

“80 йилдан сўнг “Қичқириқ бургутлари” номи билан машҳур бўлган 101-ҳаво десант дивизияси Европага қайтади”, — дейилади АҚШнинг НАТОдаги миссияси Twitter саҳифасида.

Қайд этилишича, Руминия, Болгария, Венгрия ва Словакия ҳудудларига “НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш” ва алянснинг “рақибларини ушлаб туриш” учун 2,4 мингга яқин ҳарбий хизматчилар жойлаштирилади.

Аввалроқ АҚШ қуруқликдаги кучлари матбуот хизмати кузда 260 га яқин америкалик аскар Европага НАТОдаги “Европа иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш” учун юборилишини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!