Қўрққан олдин мушт кўтараверса...

Қўрққан олдин мушт кўтараверса...

Мажбурий ижро бюроси Пахтакор тумани бўлими инспектори Қ.Ражабов коммунал тўловларни текшириш учун ҳудуддаги хонадонлардан бирига одатдаги тартибда киради.   
Кутилмаганда уй эгаси Чори Қўчқоров (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳеч бир сабабсиз МИБ ходимига ташланиб қолди. Инспекторни ҳақоратлагани етмаганидек, юзига шапалоқ ҳам тортиб юборди.

МИБ инспекторига хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ бу нохуш ҳолат жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилди. Суд ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима жазосини қўллади.

Қилмишга яраша жазо муқаррарлиги шубҳасиз, лекин ҳанузгача фуқароларда мана шундай коммунал тўловларни тўлаш борасида маданият етишмаётгани кишини мулоҳазага чорлайди.

Инсон иш юзасидан уйига келган давлат хизматчиси бўладими, меҳмон бўладими уни ҳурмат билан қарши олади. Тўловлар билан боғлиқ муаммоси бўлган фуқаро бу тақлид – “қўрққан олдин мушт кўтарар“ усулидан фойдаланиши наф бермаслигини тушуниб етди.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!