Қуролли Кучлар академиясига Франция делегацияси ташриф буюрди

Қуролли Кучлар академиясига Франция делегацияси ташриф буюрди

Франция Қуролли Кучлари делегацияси Францияда ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизими бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.

 Қуролли Кучлар академиясида офицер ва профессор-ўқитувчилар иштирокида  ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки томонлама ишчи учрашувнинг асосий вазифалари ҳарбий кадрларни тайёрлаш, уларнинг малака даражасини ошириш, фавқулодда ҳолатларда жанговар тайёргарлик, муаммоларини ҳал қилишда умум нуқтаи назар ёндошувларини аниқлашдан иборат.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Франциядаги олий ва ўрта ҳарбий таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Франция Saint SYR ҳарбий олий таълим мактабининг 3-курс кичик лейтенанти Лиза Гриффе томонидан ҳарбий мактаб ҳақида тақдимот қўйилди.

— Ҳарбий мактабимизда юқори босқич лейтенантлари академик таълим олишлари учун бирор давлатни танлашлари керак, – дейди Франция Saint SYR ҳарбий олий таълим мактабининг 3-курс кичик лейтенанти Лиза Гриффе. – Мен Ўзбекистонни танладим. Чунки Марказий Осиё давлатлари ичида етакчи мамлакат. Бу ернинг тарихий шаҳарлари, меҳмондўст халқи доим ўзига ром етиб келган. Мен илмий ишимда айнан Амир Темур давлатчилигини ўрганяпман. Бу эса Ўзбекистонга бўлган ҳайратимни янада оширмоқда.

Шундан сўнг меҳмонлар олий ҳарбий таълим муассасаси ўқув жараёни, моддий техник базаси билан яқиндан танишди.

Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департамен


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!