Қўриқхонада "овчи" қўлга олинди

Қўриқхонада "овчи" қўлга олинди

Жиззах вилояти Фориш туманидаги "Нурота" давлат қўриқхонаси ҳудудида ноқонуний ов қилиб юрган Ш.Д. ушланди.

Бу шахс Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Накурт" маҳалла фуқаролар йиғини Улпатан қишлоғида яшаши маълум бўлди. Ушбу қонунбузардан 1952 йилда ишлаб чиқарилган 1 стволли, 16 калибрли, ЗК русумли ов милтиғи олинган.

Вилоят ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи берган хабарга кўра, Ш.Д. га нисбатан ноқонуний қурол сақлаш ва махсус қўриқланадиган ҳудудда ов қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!