Қурилаётган бино қулаб тушди. Қурбонлар бор

Қурилаётган бино қулаб тушди. Қурбонлар бор

Мексиканинг Нуево-Леон штатидаги Монтеррей шаҳрида қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, 13 киши тан жароҳати олган.

Бу ҳақда Мексиканинг Noticias MVS радиостанциясига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Дастлаб қулаш вақтида бино ичкарисида 26 киши бўлгани маълум қилинган эди. Аммо штат Фуқаро мудофааси кучлари вакили Мигел Пералес бу ўз исботини топмаганини билдириб, айни пайтда 13 киши қутқариб олингани айтиб ўтди.

Қидирув-қутқарув тадбирларида полиция ва ҳарбий хизматчилар, шунингдек, кинологлар жалб этилган.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!