Қуриб топширилган арзон уйларнинг 2791 тасидан 1157 тасида нуқсонлар аниқланган

Қуриб топширилган арзон уйларнинг 2791 тасидан 1157 тасида нуқсонлар аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров маълум қилди:

«2020 йилда арзон кўп квартирали уй-жойлар қурилиши, уйларнинг сифат назорати бўйича қурилиши назорати томонидан 2791 та топширилган уйлардан 1157 тасида нуқсонлар аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилди.

🔎 Давлат дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Шаффоф қурилиш миллий тизими эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ва вилоятида ишга туширилди. 2021 йил 1 январдан бошлаб ушбу тизим республиканинг барча ҳудудларида жорий қилинади.

Шаффоф қурилиш миллий тизими қуйидагиларни қамраб олади:

🔸инвестиция дастурларига киритилган объектлар;
🔸архитектура режалаштириш топшириқларининг бажарилиши;
🔸лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
🔸 қурилиш сифатини назорат қилиш;
🔸шаҳар ва қишлоқларнинг бош планлари».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!