“Қўнғироқ” қўрқинчли фильми юлдузи ўз жонига қасд қилди

“Қўнғироқ” қўрқинчли фильми юлдузи ўз жонига қасд қилди

Япониялик актриса Юко Такэути вафот этди, деб хабар бермоқда Кyodo.

Аёл 40 ёшида ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда унинг яқинлари хабар беришди.

Таъкидланишича, актриса бугун эрта тонгда касалхонага олиб кетилган, ўша ерда шифокорлар унинг ўлимини тасдиқлашган.

Такэути ўз жонига қасд қилишидан олдин ҳеч қандай хат қолдирмаган.

Ўнлаб фильмда ва телевизион сериалларда роль ўйнаган Юко "Қўнғироқ" даҳшатли фильмидаги ҳамда “Мисс Шерлок” телесериалидаги образлари билан танилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!