Қурбон ҳайити кунларида Россияда хайрия дастури бўлиб ўтади
Бугун Москвада “Курбан Керим – 2022” Бутунроссия хайрия дастури ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, эҳтиёжмандлардан мурожаатларни қабул қилиш учун +7 (495) 150 16 70 ишонч телефони ишламоқда.
Ишонч телефонига қўнғироқ қилиш орқали операторлар ариза тўлдиради ва қурбонлик гўштини бериш санасини белгилайди.
Ҳайрияларни бериш пойтахтдаги масжидларда 9-11 июль кунлари нишонланадиган Қурбон ҳайити байрамидан кейин бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).