Қўқондаги коллеж қизларининг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотганми?

Қўқондаги коллеж қизларининг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотганми?

Қўқон шаҳар махсус енгил саноат коллежидаги жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган ўқувчи қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган, демоқда исми сир сақланишини сўраган тарбиячилардан бири.

Коллеж ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланяпти, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизларнинг беш нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда.

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи республикада ягона бўлиб, унга вилоят, шаҳар ва туманлардан 18 ёшга тўлмаган, уйидан қочиб кетган, нотўғри йўлга кириб қолган, безори, қайсидир ҳуқуқбузарлиги ёки жинояти учун ИИБда ҳисобда турадиган қизлар суд қарори асосида жойланади.

Бу ҳақда тез орада батафсил маълумот берилади.

Turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!