Қўқонда ота фарзанди учун алимент ўрнига уй топширди

Қўқонда ота фарзанди учун алимент ўрнига уй топширди

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 19.03.2021 йилдаги суд 21/2432-сонли буйруғига асосан қарздор А.Турсуновдан ундирувчи Х.Турсунова фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.
25.03.2021 йилда давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Турсуновга мазкур суд ҳужжати ижроси юзасидан ижро иши юритуви қўзғатилганлиги ва ҳар ойда тўлаб борилиши лозим бўлган алимент бўйича тушунтириш олиб борилган вақтда қарздор алиментни олдиндан тўлиқ тўлаб беришини маълум қилган.
30.03.2021 йилда тарафлар ўртасида нотариал тартибда алимент пулини олдиндан тўлиқ тўлаб берилиши юзасидан келишув битими расмийлаштирилиб, битим суммаси 75 042 717 сўм қилиб белгиланган.  Шунингдек, битимга кўра қарздор А.Турсунов ушбу маблағ эвазига Қўқон шаҳридан икки хонали квартира олиб бериши белгиланган. 
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди томонидан  мазкур келишув битими тасдиқланган ва Х.Турсуновага икки хонали уй алимент ҳисобидан ундириб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!