Қўқонда мактаб директори рўзадор ўқувчиларни атайин иссиқда югуртирди

Қўқонда мактаб директори рўзадор ўқувчиларни атайин иссиқда югуртирди

Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори 6 май куни дарсдан сўнг рўза тутган бошланғич синф ўқувчиларини иссиқ ҳавода мактаб ҳовлисида югуртиргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирди, деб ёзади Minbar.uz .

Бугун Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори дарслар тугаб, бошланғич синф ўқувчилари уйига қайтаётган вақтда дарвоза олдига келиб олиб, Қани ким рўза тутган? деб сўрабди. Қўл кўтариб, ҳозир мақтов эшитаман деган болакайларни офтобнинг тиғида мактаб ҳовлисида югуртирганини айтишаяпти , дейди Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Бош прокуратура матбуот хизмати нашрга маълум қилишича, айни пайтда бу ҳодисани прокуратура органлари ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!