Қўқон шаҳрида уддабуронга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳрида уддабуронга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 30 декабрь куни фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплекси ҳудудида 200 АҚШ доллар пулини 2.180.000 сўмига айрибошлаб беришлигини айтиб алдаб, ундан 200 АҚШ доллар пулини олиб, 1.380.000 сўм пулларни бериб, 800.000 сўм пулларини бермасдан алдов йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!