"Ғишт можароси": 16 ёшли йигит оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

"Ғишт можароси": 16 ёшли йигит оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 20 август куни соат 08:30 да Олтинсой тумани «Дўғоба» маҳалласида 49 ёшли Т.П., яшаш уйининг орқа томонидаги кўчага лойдан қуйган ғиштларни қуриши учун кўчанинг чети бўйлаб териб чиқаётган вақтида, қўшниси вояга етмаган 16 ёшли Д.Р., унга уйи олдига ғишт қўймаслигини, уйига кириб-чиқишга халақит беришини айтганлиги сабабли, бир-бирлари билан тортишиб, жанжаллашган вақтида, Т.П., қўлида бўлган темир металлдан ишланган ғишт қолипи билан вояга етмаган Д.Р., нинг бошига бир маротаба қасддан уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Т.П., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Т.П., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!