Қўнғиротда 17 та оила ярашди
Мажбурий ижро бюросининг Қўнғирот туман бўлими томонидан май ойи бошидан ҳозирги кунга қадар 17 та оила ярашишига эришилди.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2019 йил 9 апрель кунги буйруғига асосан, қарздор Е.Жумагуловдан ундирувчи Г.Туркменбаеванинг фойдасига тарбиясидаги 1 нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент нафақасини ундириш белгиланган.
Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида ушбу оила ярашишишга эришилди ва ушбу суднинг 2019 йил 16 май кунги ажримига асосан алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғи бекор қилинди.
Аслини олганда, фарзанд учун ҳар қанча ширинлигу уйинчоқлардан кўра ота-онасининг бағрида яйрашдан ширинроқ бахт бўлмаса керак.