Қўнғирот туманида профилактика инспекторига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўнғирот туманида профилактика инспекторига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ушбу ҳолат юзасидан профилактика инспектори капитан Қ.Эрназаров Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур билдиргига асос жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими, Қўнғирот тумани махсус прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Қўнғирот тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида профилактика инспектори капитан Қ.Эрназаровнинг хизмат хонасида фуқаро К.А. пора тариқасида таклиф қилган 2 миллион сўм пулларнинг 1.250 000 сўм пулларини берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Қонликўл тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!