Қумқўрғонда электровоз ҳамда юк автомобили тўқнашди

Қумқўрғонда электровоз ҳамда юк автомобили тўқнашди

2021 йил 9 сентябрь куни соат 09:20 ларда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Азларсой МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида фуқаро А.Й. бошқарувидаги №0203-рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги "HOWO" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!