Қулоқчин: қулайликми ёхуд карликка сабаб?

Қулоқчин: қулайликми ёхуд карликка сабаб?

Ҳозирги глобал асримизнинг ҳеч бир кунини янгилик ва кашфиётларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Дарҳақиқат, инсоннинг эҳтиёжларини қондириш, борган сари қулайликларга эга бўлишга интилиши янги-янги ғояларнинг туғилишига сабаб бўлмоқда.

Ўтмишдан яратила бошланган бундай ғоялар бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлган. Хусусан, 1910 йилда Нотаниел Болдуин ҳар бир одам ошхонада ўтирган вақтида истаган мусиқасини бошқаларга халақит қилмай тинглай олиш имконига эга бўлиши учун ихтиро қилган қулоқчин, ҳозирда барчамизнинг доимий ҳамроҳимиз ҳисобланади.

Турли қўшиқлар, аудио китоблар тинглаш, хорижий тилларни ўрганиш учун албатта қулоқчинга ҳаммамизда эҳтиёж сезилади.

Бироқ “Танганинг иккинчи тарафини ҳам кўриш зарур” деганларидек қулоқчиннинг ҳам инсон саломатлигига кўплаб зарарлари мавжуд.

Маълумотларга қараганда, одам учун зарарсиз бўлган товуш даражаси 60 Дб гача, лекин қулоқчиндаги шовқин эса 110 Дб га тенг.

Мутахассислар фикрича, 90 Дб дан баланд товуш эшитиш асаб тизимида жойлашган толаларга ёмон таъсир кўрсатар экан. Бу асаб толалари 30 мингтани ташкил этиб, бундай баланд товушда 25 фоизи ҳалок бўлади. Агар толаларнинг ярмидан кўпи ҳалок бўлса, инсон кар бўлиб қолиши мумкин.

Тўғри, қулоқчин уяли телефондан келаётган радиацияни камайтирадику деган фикр туғилиши табиий, албатта. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қулоқчинда мусиқани баланд овозда тинглаш турли автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда.

Мисол учун, бундан бир неча йил олдин Бразилияда Сан–Паулодаги аэропортнинг учиш – қўниш йўлакчасига аэродром майдонини кесиб ўтишни истаган велосипедчи чиқиб қолади. У қулоқчинлари сабабли реактивдвигателлар ҳайқириғини эшитмай, самолёт остида қолади.

Яратилаётган барча технологиялар бизнинг бекам-у кўст ҳаёт кечиришимиз учун эмасми?

Бироқ улардан фойдаланиш маданиятининг бизда тўлиқ шаклланмаганлиги ҳам соғлиғимиз, ҳам ҳаётимиз учун хавфли омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Шунинг учун ўз умримиз ва саломатлигимизга бефарқ бўлмай қулоқчин ва бошқа техник воситалардан тўғри фойдаланайлик.

Муаллиф: Моҳим Топилова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!