Қўлда терилган 1 кг пахта учун тўлов миқдори маълум қилинди

Қўлда терилган 1 кг пахта учун тўлов миқдори маълум қилинди

Қўлда терилган пахтанинг 1 килограми учун мавсумга қараб минг сўмгача, аҳоли кам бўлган айрим туманларда эса 1 300 сўмгача ҳақ тўланади. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов 5 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Бекзод Шукуров Facebookʼдаги саҳифасида.

Йиғилишда пахта терими тўлиқ бозор муносабатлари асосида амалга оширилиши айтиб ўтилган. Шунингдек, пахта терими вақтида мажбурий меҳнатга қатъий тартибда йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланган.

Аҳоли кам бўлган ҳудудлар учун алоҳида тартиб белгиланиб, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида қўлда терилган бир килограмм пахта учун қўшимча 150 сўм, озиқ-овқат харажатларига 150 сўм, жами 300 сўм устама ҳақи тўланиши белгиланган.

Ушбу маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан таъминланади. Шу мақсадда жамғармадан 246 млрд. 404 млн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!