“Қўлбола” иситиш мосламалари савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди

“Қўлбола” иситиш мосламалари савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди

Аҳоли хонадонларида айрим ҳолларда ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатларига “қўлбола” стандартларга жавоб бермайдиган иситиш мосламалари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан давлат солиқ хизмати идораларига қўлбола ясалган иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси юклатилди.

Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бевосита жойларга чиқиб, қўлбола иситиш мосламалари билан савдо қилиш ноқонуний эканлиги юзасидан тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борилди.

“Бозорлар ва савдо комплексларида “қўлбола” ясалган иситиш воситаларини сотиш ноқонуний эканлиги юзасидан бугунги кунга қадар 20 нафардан ортиқ тадбиркорларга расман огоҳлантиришлар берилди ва уларнинг бундай воситаларни сотишдан воз кечишларига эришилмоқда. Огоҳлантиришдан кейин ҳам ушбу мосламаларни сотиш давом эттирилса, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади, товар моддий бойликлар эса давлат фойдасига мусодара қилинади”, - дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи Мурод Тўрақулов.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!