Қудратхўжаев талаба ва ўқитувчиларни пахта теримига олиб борди. Ихтиёрийми ё мажбурий?

Қудратхўжаев талаба ва ўқитувчиларни пахта теримига олиб борди. Ихтиёрийми ё мажбурий?

Сизга яхши маълум, Ўзбекистонда ўқувчи ва талабалар, ўқитувчилар ва шифокорларнинг пахта йиғим теримига, умуман мажбурий меҳнатга жалб этилиши қатъиян тақиқланган ва бу бўйича жамоатчилик назорати амалга ошириб келинмоқда.


Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деган нақл бор халқимизда. Ўқитувчи ва талабалар пахтага мажбуран жалб этилмаса-да, ўз хоҳиш-истаги билан йиғим-теримга бораётганлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда Қалампир нашри маълум қилди.
  
Шерзод Қудратхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Халқаро пресс клуб ва Бош прокуратура қошидаги мультимедиа маркази жамоаси Сирдарё вилоятига бориб, пахта теримида иштирок этдилар. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.




 
“Теримчиларга ёрдам бериш учун чин кўнгилдан теримга боришни истаган ва эрта тонгдан ҳеч иккиланмай йўлга отланган барчага раҳмат.
 
Кайфият аъло даражада, юртимизга қай йўл билан бўлса-да, нафимиз тегиши биз учун шараф! Халққа ёрдам бериш учун журналистлар ҳам доим шай.
 
Бизнинг позициямиз шундай! Ватанга ҳар қандай жимжимадор сўзларсиз, олқишларсиз сидқидилдан хизмат қилиш, унинг равнақига чин дилдан ҳар қандай баҳоналарсиз ҳисса қўшиш. Биз учун ватанпарварлик ана шундай!






 
Биз Ватанни кўр-кўрона, фақат тилда севмаймиз, уни камчилигу устунликлари билан, борича севамиз. Биз халқимиз билан тенгма-тенг меҳнат қилишдан уялмаймиз, бу биз учун шарафли меҳнат”, деб ёзилади ЎзЖОКУнинг Facebook’даги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!