Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангини IBF камарининг чемпионига қарши ўтказади

Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангини IBF камарининг чемпионига қарши ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров япониялик Кеита Обарани мағлуб этди.

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66.68кг) вазн тоифасида жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16 0, 9 КО) IBF камарига энг асосий даъвогар бўлиш учун япониялик Кеита Обарага (20 4 1, 18 КО) қарши жанг ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

12 раундга мўлжалланган мазкур баҳс АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг барчаси бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини тасдиқладилар (115 113, 118 110, 117 111).

Маълум бўлишича, ушбу ғалабадан кейин Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди ва камар соҳиби билан жанг қилиш имкониятига эга бўлди. Мутахассислар фикрича, мазкур жанг мажбурий статусга эга бўлиб, яқин ойлар ичида юртдошимиз ярим ўрта вазннинг IBF камари учун рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, IBF камарининг амалдаги чемпиони АҚШ вакили Эррол Спенс (25 0, 21 КО) саналади. Шунингдек, Қудратилло WBC йўналиши рейтингининг учинчи поғонасида турибди.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!