Қуддусга кираверишда иккита портлаш содир бўлди

Қуддусга кираверишда иккита портлаш содир бўлди

Чоршанба куни Қуддусда содир бўлган иккита портлаш оқибатида 14 киши жабрланди. Террорчилик ҳаракатининг иккита варианти текширилмоқда.

«Қуддусда иккита теракт содир этишда гумон қилинмоқда. Бугун эрталаб соат 07:00да Гиват-Шаул чорраҳасидаги автобус бекатида портловчи қурилма ишга туширилди, 11 киши турли даражада жароҳат олди. Орадан ярим соат ўтгач, Рамот чорраҳасидаги автобус бекатида яна портлаш содир бўлди. Уч киши енгил тан жароҳати олди», — дейилади полиция хабарида.

Воқеа жойига етиб келган полиция воқеани ўрганишга киришган.

Ўз навбатида Қуддус мэрининг ўринбосари Флер Ҳасан-Наум 18 киши жароҳатланганини маълум қилди ва воқеани террорчилик ҳаракати деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!