Қуддусда автобус отишмаси қурбонлари сони етти нафарга етди

Қуддусда автобус отишмаси қурбонлари сони етти нафарга етди

Magden Devid Adom (MDA) тез ёрдам хизмати маълум қилишича, Қуддуснинг Эски шаҳрида автобусда содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар сони етти нафарга етди.

Олдинроқ Қуддуснинг Эски шаҳаридаги Йиғи девори яқинида отишма бўлгани, икки киши оғир яралангани хабар қилинганди. Исроил матбуотига кўра, ҳужумни уюштирган шахс қочиб кетган.

“АМД ва МДА парадемиклари етти нафар беморни шифохонага етказган, улардан иккитаси оғир аҳволда”, — дейилади МДА Twitter саҳифасида.

Шифокорларнинг қўшимча қилишича, қолган беш нафари енгил ва ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!