“Қуддус яҳудийлаштириляпти”

“Қуддус яҳудийлаштириляпти”

“Парламентлараро Қуддус платформаси” раиси Ҳамид Аҳмар Қуддус шаҳрининг тобора яҳудийлаштирилаётганини таъкидлади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Ҳамид Аҳмар Туркиянинг Истанбул шаҳрида Қуддусга бағишлаб ташкил этилган конфренцияда сўзга чиқди.

“Қуддус яҳудийлаштириляпти. Халқ фундаментал ҳуқуқларидан маҳрум этиляпти. Мулкларини сотиш олишни режалаштиришяпти. Яҳудий яшовчилар ҳар томондан ўраб олган. Масжиди Ақсога мисли кўрилмаган ҳужумлар амалга ошириляпти”, – деди у.

Шунингдек, Ҳамид Аҳмар АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганидан бир йил ўтган бўлса-да, халқаро ҳамжамият уни қўллаб-қувватламаганини таъкидлади. 

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!