Қримда қанча мусулмон бор?

Қримда қанча мусулмон бор?

Мусулмон жамоати Қримнинг ривожланиши ва ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда республика раҳбари Сергей Аксенов ўзининг "ВКонтакте" даги саҳифасида ҳайит билан табриклаганида айтиб ўтди.

"Қрим мусулмон жамоатчилиги минтақамизни ривожлантиришга, миллатлараро ва динлараро муносабатларни уйғунлаштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда, диний муросасизлик ва экстремизмнинг намоён бўлишига қатъий қаршилик қилмоқда. Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳридаги Мусулмонлар диний бошқармасининг самарали фаолияти ижтимоий ҳамжиҳатликни ва маънавий-маърифий соҳадаги муҳим лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшмоқда ", деб ёзган Аксенов.

Унинг таъкидлашича, Қримда Рамазон ҳайити оммавий байрам ва дам олиш куни ҳисобланади. Ярим орол халқларининг кўп асрлик маънавий анъаналарига ҳурмат давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишидир.

Қримда Ислом динини ўз дини деб тан олган 300 мингга яқин одам, асосан Қрим татарлари яшайди. Ярим оролда жами 2 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қрим мусулмонлари диний бошқармасининг маълумотларига кўра, сўнгги беш йил ичида республикада асос солинганига 300 йилдан ошган 20 га яқин масжидлар қурилган ва тикланган. Умумий ҳисобда республикада 350 масжид бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!