Қримда 24 йил олдинги рекорд янгиланди

Қримда 24 йил олдинги рекорд янгиланди

“Қримда 4 июль куни янги ҳарорат рекорди ўрнатилди - ҳаво 36,4 даражага қадар исиди”, дея маълум қилди Қрим гидрометеорология маркази раҳбари Татьяна Любецкая.

 

Унинг таъкидлашича, аввалги максимал кўрсаткич 1996 йилда қайд этилган ва 35,3 даражани ташкил қилган.

 

Маълумотларга кўра, Қримда кузатилган жазирама сабаби тропик ҳаво массаларидир.

 

Аввалроқ, Қрим Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иссиқлик туфайли ёнғин хавфи кучайганини эълон қилиб, жойлардаги ҳарорат 38 даражага етиши мумкинлигини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!