Қрим НАТОга: “Россиянинг ички ишларига аралашманг!”

Қрим НАТОга: “Россиянинг ички ишларига аралашманг!”

Қрим парламенти биринчи вице-спикери Ефим Фикс НАТОни Россиянинг ички ишларига аралашмасликка ва ярим оролнинг ҳарбий қудратига баҳо бермасликка чақирди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Аввалроқ, НАТО Россияни Қрим ва Қора денгизда ҳарбий кучни оширишда айблаб, бунга жавобан минтақадаги мавжудлигини кучайтириш билан жавоб беришини айтганди.

«Россия ўзи учун фойдали бўлган қарорларни ҳудуди, чегаралари ва давлат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилади. Қандай қарор қабул қилиш - бу Россиянинг ички иши ва НАТОнинг бунга аралашиши шарт эмас", - дея таъкидлади Фикс.

Вице-спикернинг таъкидлашича, Россия ўз ҳудудининг хавфсизлигини таъминламоқда, НАТОнинг ҳаракатларини эса Россия ҳудудига қуролли босқин қилишга тайёргарлик деб ҳисоблаш мумкин.

Маълумот ўрнида, Қримда 2014 йил март ойида бўлиб ўтган референдум натижасида Россиянинг ҳудудий қисмига айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!